SpaceX олтинчи уринишда Starlink тизими сунъий йўлдошларини орбитага учира олди
SpaceX компанияси олтинчи уринишда Starlink лойиҳасининг навбатдаги 60 та сунъий йўлдошини орбитага учира олди. Бу компаниянинг сунъий йўлдошлар гуруҳини орбитага 13-марта жўнатишидир.
Ушбу миссия турли сабабларга кўра бир неча марта қолдирилди. Жумладан, уринишлардан бири ракета стартига 18 сония қолганда бекор қилинган.
Аввалги 60 та сунъий йўлдош орбитага 3 сентябрда учирилган. Эндиликда лойиҳанинг орбитада жойлаштирилган сунъий йўлдошлари сони 773 тага етди.
Liftoff! pic.twitter.com/b33QAIP7Mo
— SpaceX (@SpaceX) October 6, 2020
Сунъий йўлдошлар орбитага АҚШнинг Шарқий соҳилбўйи вақти билан соат 07:29да Флоридадаги космодромдан Falcon 9 ракетасида учирилган.
Ракета учирилгандан бир соатдан сал кўпроқ вақт ўтгач барча сунъий йўлдошлар бир вақтда орбитага чиқарилган.
Айни вақтда SpaceX дунёдаги энг йирик сунъий йўлдош оператори ҳисобланади. SpaceX’да Ер сиртини Starlink тизими сигнали билан минимал қоплаш учун 420 та, ўртача даражада қоплаш учун 780 та сунъий йўлдош талаб этилиши айтилган. Компания жорий йил охиригача тизимни Канада ва АҚШнинг шимолий ҳудудлари учун ишга туширишни мўлжалламоқда.
Сентябрь бошида SpaceX тизимнинг синови натижалари билан бўлишган. Компанияда сунъий йўлдошлар маълумотларнинг 100 Мбит/сониядан каттароқ тезлик билан юкланишини таъминлагани, тизимда интернетга уланиш кам вақт олиши эса энг замонавий онлайн-ўйинларни ўйнаш имконини бериши маълум қилинган.
Мавзуга оид
10:45 / 02.11.2024
Олимлар минглаб Starlink сунъий йўлдошларининг коинотга учирилишига қарши чиқди
22:03 / 25.10.2024
Crew Dragon-8 космик кемаси ХКСдан муваффақиятли қайтиб келди
22:13 / 24.10.2024
SpaceX компанияси Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда ёрдам беради
21:00 / 15.10.2024