19:03 / 06.10.2020
14317

Тарозибонликка ишга жойлаб қўйиш учун 80 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди

“Қарши иккиламчи қора металл” МЧЖга ишга жойлаштириб кўйиш эвазига 80 минг АҚШ доллари талаб қилинган.

Фото: iStock

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаролардан бири юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали маҳаллий фуқарони “Қарши иккиламчи қора металл” МЧЖга ишга жойлаштириб кўйиш эвазига 80 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Қашкадарё вилояти ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у сўралган 80 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ижара ҳуқуқи асосида берилган ер майдонини 37 500 долларга сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушлангани хабар қилинганди.

Top