Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда муқаддам судланган Н.С. исмли фуқаро ушланган.

Тергов маълумотларига кўра, у фуқаро Х.Р.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “Ўзбектелеком” АКга ишга киритиб қўйишини айтган. Шу мақсадда келишилган 20 миллион сўмнинг 15 миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.