Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини билдирди
Туркия 2005 йилдан буён Евроиттифоққа киришга ҳаракат қилмоқда.
Фото: Picture Alliance
Туркия Евроиттифоқдан узоқлашишда давом этмоқда, Анқаранинг ҳамжамият таркибига кириши бўйича музокаралар боши берк кўчада. Бу ҳақда Еврокомиссиянинг ЕИни кенгайтириш сиёсати бўйича йиллик ҳисоботида маълум қилинди.
"<...> Туркия демократия, қонун устуворлиги, асосий ҳуқуқлар ва суд тизимининг эркинлиги каби соҳаларда жиддий ортда қолиб, Евроиттифоқдан янада узоқлашишда давом этмоқда", - дейилади ҳисоботда.
Қайд этилишича, мамлакатнинг Евроиттифоқ таркибига кириши бўйича Брюссел ва Анқара ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.
"Еврокенгаш 2018 ва 2019 йилларда билдирганидек, Туркиянинг аъзоликка қўшилиши амалда боши берк кўчага кириб қолган", - дейилади ҳисоботда.
Туркия 1963 йилда Евроиттифоққа кириш бўйича келишувга эришган, бироқ бу борадаги ҳаракатларни 2005 йилдан бошлаган.
Мавзуга оид
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026