Ўзбекистон | 14:45 / 07.10.2020
9345
2 дақиқада ўқилади

«Қизил» ҳудуд деб топилган Фурқат туманида ҳам ҳоким ва сектор раҳбарлари узр сўради

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш натижасида Фарғона вилоятининг 3та тумани – Фурқат, Ёзёвон ва Қўштепа туманлари «қониқарсиз ҳудуд» деб баҳоланган эди.

6 октябръ куни Халқ депутатлари Фурқат тумани кенгашининг 13-сессияси бўлиб ўтди. Унда туманни 2020–2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали «қизил ҳудуд»дан чиқариш чоралари ҳақида сўз борди.

Туман ҳокими – кенгаш раиси Дилмурод Солиев кун тартибидаги масала юзасидан ҳисобот берди ва туманни «қизил» ҳудуддан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»ни тақдим этди.

Ҳокимнинг айтишича, туманда паст кўрсаткичлар қайд этилган 6та йўналиш – иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик, меҳнат бозорининг самарадорлиги, иқтисодиёт рақобатбардошлиги диверсификацияси кўрсаткичлари, ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий солиқларни йиғувчанлиги каби йўналишларда махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Дастур бўйича аниқ вазифалар белгилангани айтилди. Масалан, тумандаги 4та сектор ҳудудларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш орқали 500дан зиёд янги иш ўринларини яратиш ва бу орқали маҳаллий бюджетга қўшимча тушум туширилиши режа қилинган.

Сессияда ҳоким Дилмурод Солиев бошчилигидаги сектор раҳбарлари узр сўради. Фурқат туманини «қизил ҳудуд» тоифасидан чиқарилиши учун барча имкониятлар сафарбар этилиши таъкидланди.

Сессияда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалалари қўмитаси раиси ўринбосари М.Парпиев ҳамда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари М.Убайдуллаевлар сўзга чиқди. Якунда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди