Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим хўжалик субъектларига эпидемияга қарши курашишга йўналтирилган харажатлари қоплаб берилади
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Туризм соҳасининг алоҳида субъектлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни қисман компенсация қилиш ва хўжалик субъектларининг эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплашнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Хўжалик субъектларига дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплаш тартиби белгиланди.
Давлат субсидияси “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED’' тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган хўжалик субъектларига дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини тўлиқ қоплаш учун ажратилади.
Хўжалик субъекти давлат субсидиясини олиш учун Туризм қўмитасига давлат субсидиясини олиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда аризаларни қабул қилиш 2020 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш 2020 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
санитария-эпидемиология хизмати ташкилотлари томонидан дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирлари амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома нусхаси, тўлов чеклари/квитанцияси);
санитария-эпидемиология хизмати ташкилотлари томонидан тегишли хизмат кўрсатилган объектнинг “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026