Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳмонхона хизматлари учун жойлаштириш воситаларига хизмат нархининг 10 фоизи миқдорида пул ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларига субсидиялар ажратиш тартиби белгиланди.
Жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларига субсидиялар 2021 йил 31 декабргача ажратилади.
Субсидиялар жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида ажратилади.
Бунда жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари)га номер (жой) нархига киритиладиган хизматлар ҳисобга олинади ҳамда жойлаштириш воситаси томонидан кўрсатилган қўшимча хизматлар (бар хизмати, ресторан хизмати ва бошқалар) киритилмайди.
Жойлаштириш воситаси ҳар бир ташриф буюрувчи ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган махсус электрон дастур (“E-MEHMON”)ra киритиш чогида у жойлашган номер (жой) нархини қўшимча равишда киритиб бориши шарт.
Субсидия олиш учун жойлаштириш воситалари Туризм қўмитасига маблағ ажратилиши тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Туризм қўмитаси жойлаштириш воситаларида ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатилганлигининг ҳаққонийлигини автоматлаштирилган махсус электрон дастур (“E-MEHMON”) орқали текширади.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026