Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Табақалаштирилган тўлов-контракт тартиби тасдиқланди: абитуриентлар танлаган йўналишида супер-контракт асосида ўқиши мумкин
Жорий йил учун табақалаштирилган тўлов-контракт тартиби тасдиқланди. Абитуриент ўзи танлаган 5та йўналишдан бир нечтасига грант ёки тўлов-шартнома асосида қабул қилинган, лекин балли етмаган йўналишда ўқишни хоҳласа, ўша йўналишда супер-контракт асосида ўқиши мумкин.
Фото: KUN.UZ
Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ, талабаликка тавсия этилмаган бакалавриат абитуриентларига рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.
Бунда абитуриентларнинг тўплаган балли асос сифатида олиниб, қабул мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Шунингдек, бакалавриатда иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
14:13 / 29.08.2024
Супер-контракт нархлари тасдиқланди
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
21:51 / 07.09.2023