Ўзбекистон | 14:13 / 29.08.2024
84800
1 дақиқада ўқилади

Супер-контракт нархлари тасдиқланди

Табақалаштирилган контракт натижаси 56,7 баллдан кам бўлмаган ва кириш чизиғига 4,05 баллдан ортиқ етмаган абитуриентлар учун белгиланган.

2024/2025 ўқув йили қабулида бакалавриат кириш имтиҳонларидан йиқилган абитуриентлар учун табақалаштирилган контракт нархлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Супер-контракт нархлари тасдиқланган тўлов-контракт доирасида қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган ва 56,7дан кам бўлмаган балл тўплаган абитуриентлар учун амал қилади. Талаба буни ўқишнинг биринчи йилида тўлайди. Қолган йиллар базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб боради.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контрактни 2024 йил 15 октябргача тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади.

Талабгорлар янги ўқув йили учун белгиланган контракт нархларига қараб, ўзлари ўқимоқчи бўлган йўналишда супер-контракт миқдорларини ҳисоблаб олишлари мумкин. 2024/2025 ўқув йили учун контракт нархлари бу ерда эълон қилинган.

Мавзуга оид