Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази ИИВ тасарруфига ўтказилади
Одам савдоси жабрдийдаларига кўрсатилаётган реабилитация тадбирлари сифатини яхшилаш ҳамда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази фаолиятини такомиллаштириш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдоси жабрдийдаларини реабилитация қилиш чораларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидан Ички ишлар вазирлиги тасарруфига ўтказилади.
Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бош прокуратуранинг:
2021 йилдан бошлаб Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази учун ажратилган ўринлар сонини 50 тага ошириш;
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ҳар бири 30 ўринга мўлжалланган ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Ички ишлар вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 2021-2022 йилларда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг ҳудудий филиалларини белгиланган тартибда ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўради.
Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг моддий-техника базасини ривожлантириш юзасидан зарур маблағлар ҳамда қўшимча штатлар ажратилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026