Билл Гейтс пандемия вақтида одамлар ҳаётини нима яна изига қайтара олиши мумкинлигини айтди
Коронавирусга қарши ўта самарали вакцинагина инсоният ҳаётини яна нормал тарзга қайтариши мумкин. Бундай фикрни Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс NBC телекомпанияси эфирида билдирди.
Гейтсдан пандемия оқибатларини батамом енгиш ва ҳаётни яна изига қайтариш учун нима кераклиги сўралган. “Нормал ҳаётга қайтишнинг ягона йўли ўта самарали ва кўплаб одамлар олиши мумкин бўлган вакцина ишлаб чиқилишидир”, деб жавоб қилган Гейтс.
Унинг таъкидлашича, фақат шу йўлгина коронавирус инфекциясини дунё кўламида йўқ қилиш имконини беради.
Гейтс вакцинанинг биринчи бир нечта вариантини кейинги йилдан қўллашга рухсат берилишини кутаётганини айтган.
Аввалроқ миллиардер коронавирус пандемияси 2022 йилдан эртароқ якунланмаслигини айтган.
Билл Гейст ва унинг рафиқаси Мелинда ривожланаётган давлатларда хавфли касалликларга қарши курашувчи ва АҚШда соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳасидаги дастурларни молиялаштирувчи хайрия жамғармасига раҳбарлик қилади. Ушбу жамғарма коронавирусга қарши курашга ва вакцина ишлаб чиқилишига юз миллионлаб доллар ажратган.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
23:20 / 03.10.2024
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди
21:15 / 13.09.2024