Жаҳон | 08:58 / 11.10.2020
9946
2 дақиқада ўқилади

Дунёда 3 кун давомида кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд қилинмоқда

ЖССТ сўнгги суткада дунёда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари 383 минг 359тани ташкил қилганини маълум қилди. Охирги уч кун ичида кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткичлар қайд қилинмоқда.

Шунингдек, сўнгги суткада дунёда инфекциядан 8575 киши вафот этган. 

Аввалги антирекорд 10 октябрда қайд қилинган ва 350 мингдан кўпроқ кишида коронавирус аниқланган.  

Сўнгги суткада энг кўп касалланиш ҳолатлари Ҳиндистон (73,2 минг), АҚШ (54,2 минг) ва Мексикада (30,4 минг) қайд қилинган.

Бу орада Жон Ҳопкинс университетининг маълум қилишича, дунёда коронавирусга чалинганлар умумий сони 37 млндан ошиб кетди, ундан вафот этганлар сони 1,07 млндан кўпроқни ташкил қилмоқда. Касалланиш ҳолатлари бўйича АҚШ (7,7 млн), Ҳиндистон (6,9 млн) ва Бразилия (5 млн) етакчилик қилмоқда.

Аввалроқ ЖССТ вакили Майкл Райан аслида дунёда коронавирусга чалинганлар сони расмий кўрсаткичлардан 20 марта кўпроқ бўлиши ва дунё аҳолисининг 10 фоизини ташкил қилаётган бўлиши мумкинлигини айтганди. Сайёрамиз аҳолиси тахминан 7,8 млрд кишини ташкил қилиши ҳисобга олинса, гап 780 млн кишининг касаллангани ҳақида бормоқда. 

Мавзуга оид