Президент онлайн кинотеатрлар ва телеканалларда муаллифлик ҳуқуқига риоя этилмаслигини танқид қилди
Ўзбекистонда санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланиш, ундан даромад олиш ҳолатлари кенг тарқалган. Ушбу масала 12 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида интеллектуал мулк соҳасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда кўтарилган.
Президент матбуот хизматига кўра, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, ойлик тўлов ундирадиган онлайн кинотеатрларда 30 мингдан ортиқ кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар жойлаштирилган бўлишига қарамай, бундан муаллифлар моддий манфаат кўрмайди.
Давлат раҳбари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Интеллектуал мулк агентлигига мамлакатда рўйхатга олинган кўнгилочар сайтлар, радио ва телеканалларни ўрганиб, муаллифлар манфаатларини таъминлаш вазифасини қўйди.
«Интеллектуал мулк ҳимоясини мустаҳкамлай олсак, бу ҳам учинчи Ренессансга ишончли пойдевор бўлади», – деган Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
20:41 / 16.05.2024
Андижонда “Жаннат оналар оёғи остида” филмидан рухсатсиз фойдаланган проректор жаримага тортилди
13:11 / 30.04.2024
Интернет-қароқчилик. Бу учун қандай жавобгарлик бор?
19:48 / 04.04.2024
Ўғирланаётган асарлар ва бефарқ масъуллар — мутахассис Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи аҳволи ҳақида
20:06 / 24.02.2024