Raiffeisen Bank Ўзбекистон билан иш бошлайди
«Raiffeisen Bank International AG» Ўзбекистонда иш бошлашга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси Kun.uz’га маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев «Raiffeisen Bank International AG» директорлар кенгаши аъзоси Лукаш Янушевски билан музокара ўтказди. Ўзбекистон элчиси мамлакатдаги банк-молия соҳасидаги ўзгаришлар ва кутилаётган ислоҳотлар, хусусан, банкларни хусусийлаштириш тўғрисида маълумот берган.
Таъкидланишича, Raiffeisen Bank ходимлари томонидан Ўзбекистонда банк мутахассислари учун долзарб масалалар юзасидан семинар-тренинг ўтказиб беришга томонлар келишган. Шунингдек, Австрия банки Ўзбекистондаги давлат улуши юқори бўлган банкларнинг хусусийлаштириш жараёнида иштирок этишга қизиқиш билдирган. Бундан ташқари, хусусийлаштириш ишига Европанинг нуфузли молиявий институтларини жалб этишда кўмак берилиши билдирилган.
Raiffeisen Bank вакиллари Европа, хусусан, Австрияда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар импорти учун Ўзбекистонга имтиёзли кредит ажратиш масаласида ҳам фикр билдирган.
Маълумот учун, «Raiffeisen Bank International AG» бош офиси Австрияда жойлашган Европанинг нуфузли инвестицион ва корпоратив банки ҳисобланади. Банк 2020 йил ҳолатига кўра, 163,7 миллиард евро капиталга эга. Унинг 14та давлатда жойлашган компанияларда улуши бўлиб, 2019 йилдаги соф даромади 1,23 миллиард еврога етган.
Мавзуга оид
13:10 / 23.10.2024
Австрия раҳбари канцлерга ҳукуматни шакллантиришни топширди
10:50 / 30.09.2024
Австриядаги сайловларда ўнг популистлар ғалаба қозонди
15:40 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Австрия ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
12:58 / 27.06.2024