АҚШда коронавирусга қарши вакцина синови номаълум касаллик сабабли тўхтатилди
АҚШнинг Johnson&Johnson компанияси коронавирусга қарши ўз вакцинаси синовларини тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди. Бунга эса вакцина синовларида иштирок этаётган кўнгиллилардан бирида номаълум касаллик аниқлангани сабаб бўлган.
“Биз синовлар иштирокчисида номаълум касаллик аниқлангандан кейин барча тадқиқотларимиз, жумладан 3-босқич синовлари доирасида вакцинанинг тарқатилишини вақтинча тўхтатдик”, дейилган компания баёнотида. Компанияда таъкидланишича, иштирокчининг ҳолати Тадқиқотлар субъектлари хавфсизлиги ва маълумотлар мониторинги бўйича мустақил комиссия ҳамда бир қатор тиббий мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
25 сентябрда medRxiv сайтида келтирилган маълумотларга кўра, компания ишлаб чиқаётган вакцина клиник синовларнинг 1- ва 2-босқичида иштирокчиларда коронавирусга қарши барқарор иммун жавоб ишлаб чиққан.
23 сентябрда Johnson & Johnson клиник синовларнинг 3-босқичини бошлаган. Тадқиқотда 3 та қитъада жойлашган 8 та давлатда жами 60 минг киши иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024