Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир гуруҳ туризм соҳаси вакиллари кўкрак нишони билан тақдирланди
Бугун, 13 октябрь куни "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун соҳа вакилларига "Туризм фидойиси" нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
Тадбирда бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади.
“Туризм фидойиси” кўкрак нишони республика фуқаролари ва хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга юртимизнинг бой тарихи ва маданиятини бутун дунёга намойиш этишга чорлов бўлиб хизмат қилади, деган умиддаман. Кўкрак нишонининг қадри юксак бўлиши керак, шу боис жуда кўплаб кишилар орасидан энг муносиблари танлаб олинди”, - деди Абдуҳакимов.

Кўкрак нишони соҳибларига бир марталик пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида берилади.


Эслатиб ўтамиз, туризм соҳасида эришилган ютуқларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги қарори билан “Туризм фидойиси” туризм соҳаси вакилларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Мавзуга оид
15:39 / 28.01.2026
Гулистон туризм қишлоғида осма кўприклар бузиляпти: нега?
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
12:50 / 26.01.2026
2025 йилда Гуржистонга борган ўзбекистонликлар сони кескин ошган
16:30 / 23.01.2026