Жаҳон | 20:20 / 13.10.2020
7488
1 дақиқада ўқилади
Дунёда 2020 йил бошидан очарчиликдан 7 млн киши вафот этди
2020 йил бошидан бери очарчиликдан дунёда камида 7 млн киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, дунёнинг баъзи ҳудудларида очарчилик коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз билан бирга кечган, бу эса фожиа кўламини янада оширган.
Дастур экспертларининг фикрича, бундай шароитларда очарчиликка қарши курашга камида 6,8 млрд доллар талаб этилади.
Аввалроқ Бисли пандемия катта кўламдаги очарчиликка олиб келиши ва халқаро ташкилотларнинг очарчиликка қарши кураш бўйича аввалги йилларда амалга оширган барча саъй-ҳаракатларини йўққа чиқариши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
12:09 / 12.10.2024
Коллективлаштиришнинг салбий оқибатлари: СССРда очарчиликдан ҳалок бўлган одамлар
20:48 / 04.10.2024
Марбург безгаги глобал тарқалишининг хавфи паст — ЖССТ раҳбари
15:47 / 12.09.2024
Пандемия қизларда мия қаришини тезлаштирди — тадқиқот
14:14 / 26.01.2024