Криштиану Роналду коронавирус юқтириб олди
«Ювентус» ва Португалия миллий жамоаси голеадори Криштиану Роналду коронавирус юқтириб олди, дея хабар бермоқда A Bola.
Манбанинг ёзишича, Португалия миллий жамоаси ихтиёрида бўлган Роналдунинг тест натижалари мусбат чиққан бўлса-да, у коронавирусни аломатларсиз ўтказмоқда. Футболчининг соғлиғида муаммолар йўқ. Шунга қарамай, Роналду Португалия миллий жамоасининг 14 октябрь кунги Швецияга қарши ўйинини ўтказиб юборади.
Маълумот учун, 35 ёшли ҳужумчи 5 октябрь куни «Ювентус»дан Португалия миллий жамоаси ихтиёрига келиб қўшилганди. Роналду Турин клубида жорий қилинган карантин чораларидан норози бўлганди.
La Gazzetta dello Sport’нинг ёзишича, клубнинг икки ишчисида коронавирус аниқлангач, раҳбарият қарори билан жамоа футболчилари клуб қароргоҳи яқинидаги меҳмонхонада ўзини яккалаш тартибида алоҳида сақланган. Бу орада футболчилар икки марта тест топширган ва ҳеч кимда касаллик аломатлари аниқланмаган. Орадан бир неча кун ўтиб футболчилар жорий қилинган эҳтиёт чораларига кўра учинчи марта ҳам текширишдан ўтишлари лозим бўлган. Аммо клуб футболчилари орасидан биринчи бўлиб Криштиану Роналду миллий жамоа ўйинига ўз вақтида етиб бориш учун ўзини яккалаш тартибини бузган ва учинчи текширувни кутмай, клуб ихтиёрини тарк этганди.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024