Жаҳон | 22:22 / 13.10.2020
15103
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг коронавирусга қарши дори воситаси нархи икки бараварга арзонлашди

«Авифавир» (РФПИ ва «Химрар» маҳсулоти) дорисини етказиб бериш бўйича илк шартнома 4 июнда тузилган. Июнь охиригача бир қадоғининг давлат харидидаги ўртача нархи 22,3 минг рублни ташкил этган.

Фото: РИА Новости

Коронавирусдан даволашда қўлланиладиган фавипиравир дори воситасининг нархи ёз фаслидан буён мунтазам тушиб бормоқда. «Фармвестник» нашрининг ёзишича, охирги уч ой давомида унинг нархи икки бараварга арзонлашган.

 Қайд этилишича, «Авифавир» (РФПИ ва «Химрар» маҳсулоти) дорисини етказиб бериш бўйича илк шартнома 4 июнда тузилган. Июнь охиригача бир қадоғининг давлат харидидаги ўртача нархи 22,3 минг рублни ташкил этган. Июлда яна иккита дори: «Коронавир» («Р-Фарм») ва «Ареплевир» («Промомед») пайдо бўлгач, нарх 18,3 минг рублга тушган.

Сентябрда «Промомед» давлат хариди нархини 12 320 рубль, «Р-Фарм» эса 11 550 рубль этиб белгилаган.  

Росздравнадзорнинг маълум қилишича, нархлар янада тушиши кутилмоқда.

 

Мавзуга оид