Ғофуржон Мирзаев: «Тошкентнинг келажаги Сирдарёда»
Келгусида Тошкент шаҳри кенгайиб бориши ҳисобига, у ердаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарини Сирдарё вилоятига кўчиришга тўғри келади, деб ҳисобламоқда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ғофуржон Мирзаев бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 14 октябрдаги сессиясида айтиб ўтган.
«Тошкентликлар хафа бўлмасин. Тошкентнинг келажаги Сирдарё деганман. Сабаби – энг қулай йўлда жойлашганмиз. Тошкент шаҳри барибир кенгаяди, эртага у ердан завод-фабрикаларни, экологик томондан ҳам, Тошкент шаҳридан кўчиришга тўғри келади. Қаерга келади шулар? Албатта, узоқроқ ҳудудга келади», – деди вилоят ҳокими.
Мирзаев Сирдарё аҳолиси турли ҳудудлардан кўчиб келганлардан иборат эканини айтар экан, бу жиҳат муаммо туғдирмаслигини қайд этди.
«Менга аввал ҳам айтишган: Сирдарё чўллари ўзлаштирилганда аҳоли турли ҳудудлардан келган ва қайсидир маънода «терма жамоа» шаклланган, дейиш мумкин. Мана шундай вилоятни бошқариш қийин эмасми, деб савол беришган. Ўшанда ҳам айтганман, яна бир марта қайтараман, вилоятимиз аҳолиси турли жойлардан келиб, шаклланган экан, демак биз «иккинчи Америка», бўлар эканмиз», – дейди Сирдарё вилояти ҳокими.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
19:22 / 21.09.2024