Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Сомалидан қўшинларни олиб чиқишни режалаштирмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп хориждаги америкалик ҳарбийларни уйга қайтариш бўйича берган сайловолди ваъдасини бажариб, Сомалидаги қўшинларни ортга қайтармоқчи.
Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, Пентагон Сомалидан қўшинларни олиб чиқиш режасини тайёрлашга киришиб кетган.
Трампнинг ушбу қарори АҚШдаги экспертлар томонидан салбий қабул қилинган.
“Агар АҚШ Сомалидаги қўшинлари сонини қисқартирса, унда Сомали ҳукуматининг мамлакатдаги хавфсизлик устидан шундоқ ҳам кучсиз назорати янада пасаяди”, деб айтган АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили ўринбосари бўлган Томас Женсен. Унинг таъкидлашича, юзага келадиган вазиятдан “Аш-Шабоб” террорчи гуруҳи фойдаланиши мумкин.
АҚШнинг Африкадаги қўмондонлиги маълумотларига кўра, Сомалида 650дан 800гача америкалик ҳарбий бор. Сомалига қўшимча кучлар 2017 йилда аксилтеррорчилик саъй-ҳаракатлари доирасида Трамп буйруғи билан жўнатилган. Қўшинларнинг ҳудуддан олиб чиқилиши “Аш-Шабоб”нинг кучайишига олиб келиши мумкин.
Аввалроқ Трамп Афғонистон, Германия ва Суриядаги қўшинлар сонини қисқартиришга ваъда берган.
Мавзуга оид
11:34
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
22:54 / 27.04.2026
Ароқчи Путинга АҚШ билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини айтди
08:51 / 27.04.2026
Трамп: эронликлар гаплашишни истаса, олдимизга келиши ёки қўнғироқ қилиши мумкин
11:09 / 26.04.2026