22:35 / 15.10.2020
6059

АҚШ-2020: сайловларда 17 миллиондан ортиқ киши овоз бериб бўлган

Муддатидан олдин овоз бериш тўғрисидаги маълумотларни тўплайдиган «АҚШ сайловлари лойиҳаси» веб-сайтига кўра, шу пайтгача 17 миллион 114 минг 300 киши почта орқали ва конвертларни қўл билан ташлаб овоз берган.

Флорида, Калифорния ва Техас штатлари энг эрта овоз берган минтақалар сифатида ажралиб турибди. Мамлакат бўйлаб сайловчилар почта орқали овоз бериш учун 80 миллионга яқин овоз талаб қилишган.

Флорида университети сайловлар бўйича мутахассиси ва сайт менежери, профессор Майкл Макдоналд илгари коронавируснинг янги тури тарқалиши сабабли кўплаб штатларда почта орқали муддатидан олдин овоз беришга ёки уни топширишга рухсат бериш бу соннинг кўпайишида асосий омил бўлишини таъкидлаганди.

Муддатидан олдин овоз бериш ставкаларига асосланиб, МакДоналд ушбу сайловларда 150 миллион овоз берилиши мумкинлигини тахмин қилди, бу мамлакат сайловчиларининг 65 фоизига тўғри келади ва бу кўрсаткич 1908 йилдан бери энг юқори иштирок даражаси бўлади.

2016 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловларида фақат 75 минг муддатидан олдин берилган овозлар почта орқали ишлатилган эди.

Мавзу
АҚШ-2020
2020 йилнинг 3 ноябрида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 3 февраль куни демократлар қароргоҳида бирламчи сайловлар - кокуслар ва праймеризлар бошланган.
Барчаси
Top