Жамият | 16:35 / 15.10.2020
5736
2 дақиқада ўқилади

Artel Озарбойжоннинг йирик дўконлар тармоғи – Baku Electronics билан шартнома тузди

Artel ва Baku Electronics Озарбойжондаги дўконлар тармоғига маиший техника етказиб бериш мақсадида келгуси ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар. Йил охирига қадар экспортнинг умумий ҳажми 500 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Artel экспорт географиясини доимий равишда кенгайтиришни давом эттирмоқда. Шу боис Озарбойжон Республикасидаги электр маиший техникаларни сотиш бўйича энг йирик савдо тармоғи бўлмиш Baku Electronics билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унга кўра Озарбойжон аҳолиси ҳам юқори сифатли ва ҳамёнбоп Artel техникасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Baku Electronics компанияси ҳақида

Baku Electronics Озарбойжонда электромаиший техника сотишга ихтисослашган биринчи чакана савдо тармоғи ҳисобланади. Бутун Озарбойжон ҳудудини қамраб олган ушбу компанияниг 20 дан ошиқ филиали мавжуд. Baku Electronics халқаро таниқликка эга бўлган 60 дан ортиқ брендлар билан ҳамкорлик қилади, жумладан APPLE, SONY, SAMSUNG, BOSCH, HP, CANON, INDESIT ва бошқалар.

Йил охирига қадар Artel 500 минг АҚШ доллари миқдорида маиший техника экспорт қилишни режалаштирган. Келгуси йилда бу кўрсаткични 4 миллион АҚШ долларигача етказиш кўзда тутилмоқда. Хорижий ҳамкорлар сони кўпайиши ҳар қандай компаниянинг ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди.

Чет эл компаниялари билан ҳамкорлик қилиш корхонага нафақат «халқаро» мақомини қўлга киритиш, балки маҳсулот сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшувчи тажрибага эга бўлиш учун кенг имкониятлар яратади. Бу эса ўз навбатида чет эл корхоналари билан муносиб рақобатлашишга пойдевор яратади.

Обуна бўлинг ва барча янгиликлардан хабардор бўлинг:

Artel расмий сайт: artelgroup.org/catalog-artel

Расмий саҳифа: fb.com/arteluzb

Телефон: +998 78 148-88-88

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид