Жаҳон | 18:34 / 15.10.2020
4161
1 дақиқада ўқилади

Лондонда аҳолига меҳмонга бориш тақиқланди

Шаҳарда ҳаракатланиш воситаси сифатида велосипед ва самокатлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Фото: Reuters

Лондонда COVID-19 пандемияси сабабли чеклов чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок маълум қилди.

 17 октябрдан бошлаб шаҳарда ёпиқ жойларда учрашиш (хусусан, меҳмонга бориш), кўчада олти кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб тўпланиш, ҳаётий заруратсиз шаҳар ёки мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳаракатланиш воситаси сифатида велосипед ва самокатлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Уч даражали чеклов тизимида Лондон иккинчи даражада жойлашган.

 Охирги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирус юқтирганлар сони 657 миyгдан ошган, 43 минг киши вафот этган.

Мавзуга оид