Жаҳон | 15:07 / 15.10.2020
4873
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчи завод декабрда ишга тушади

Завод қурилиши июнь ойида бошланганди. Бу ерда иммунобиологик дори воситалари, жумладан коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарилади.

Фото: kapital.kz

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти қошидаги вакцина ишлаб чиқарувчи биофармацевтика заводи қурилиши шу йилнинг декабрида ниҳоясига етишини маълум қилди.

 «Завод қурилиши жадал суръатда бормоқда. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш декабрга режалаштирилган. Режа ўз муддатида бажарилишига умид қиламиз», - деди Цой.

Унинг аниқлик киритишича, завод Жамбил областидаги Гвардейский посёлкасида қурилмоқда.

 Мазкур завод қурилиши июнь ойида бошланганди. Бу ерда иммунобиологик дори воситалари, жумладан коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид