«Сув келди, 7 оила тарқалиб кетдик» – Сардоба тошқинини биринчи қабул қилган маҳаллада яшовчи Саидазим ота ҳикояси
Давлат раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида бир гуруҳ ОАВ вакиллари қаторида Kun.uz мухбирлари ҳам тошқиндан талафот кўрган ҳудудларнинг бугунги қиёфаси билан танишиш учун борди. Эътиборимизни қўй боқиб юрган мўйсафид тортди ва нуроний отахоннинг суҳбатига ошиқдик.
– Ассалому алайкум ота, ёшингиз нечада, фарзандлардан нечта?
– Мен Саидазим Жуманов 77 ёшдаман. 9 фарзандим – 5 қизим, 4 ўғлим бор, ҳаммасини уйлаб-жойлаганман. Неваралар 25 нафар, 2 чеварам ҳам бор. Мана шу жойни боғ қилиб, қўйларни айлантириб юрибман.
– Сув омбори сизларга қанча масофада жойлашган? Умуман, ўша сув босган кунлари ҳақида ҳикоя қилиб берсангиз.
– Сардоба сув омбори уйимиздан 5 километр масофада жойлашган. 1 май куни эрталаб соат 4:30да шу хабар келди. Биз дарҳол қўни-қўшниларни ҳам уйғотиб, катта йўл сари кетдик. Шу куни соат 6:30да шу ерга 3 метр 20 сантиметр баландликда сув келган ва ҳамма жойни босиб кетган. Мен оилам билан Жиззах шаҳрига, фарзандларимдан кимдир Мирзачўлга, кимдир Зоминга, яна кимлардир боғчаларда вақтинча яшаш жойларига кетишди. 7 оила тарқалиб кетдик, хуллас. 23 май куни қайтдик.
– Одамларга зарар етмадими, жароҳатланганлар, ҳалок бўлганлар ҳақида нима дейсиз?
– Худога шукр, жароҳатланганлар ёки ўлим ҳолатлари бўлмади. Чорвамизга зарар етди, ўзимнинг 6 қўчқорим нобуд бўлди. Ҳарбийлар келиб ҳудудимизни тозалаб беришди. Бугун мана президентимиз келиб янги уйларни топширяпти, жуда миннатдормиз албатта.
Аброр Зоҳидов суҳбатлашди,
тасвирчи Нуриддин Нурсаидов.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги навбатдаги байрам Қорақалпоғистонда ўтказилди
Ўзбекистон | 18:00
-
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди
Жаҳон | 18:00
-
Эрон Исроилга ёрдам бераётган давлатларга зарбалар билан таҳдид қилди
Жаҳон | 17:16
-
“2000-йиллар бошидаги даража” – пластик карта эгалари карталарни ёптиришда бюрократияга дуч келяпти
Иқтисодиёт | 17:14
Мавзуга оид

23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди

07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди

23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари

13:53 / 18.09.2022