Жаҳон | 22:34 / 15.10.2020
4647
2 дақиқада ўқилади

Вашингтон ва толиблар ҳарбий операциялар сонини камайтиришга келишиб олди

Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Тариқ Тарик Арианнинг маълум қилишича, ўтган икки ҳафта давомида "Толибон" тарафдорлари хавфсизлик кучлари ва фуқароларга 575 марта ҳужум уюштирган.

Фото: Getty Images

АҚШ ва "Толибон" ҳаракати Афғонистон ҳудудида ҳарбий операциялар сонини камайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, у ҳамда АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Скотт Миллер толиблар вакиллари билан бир нечта учрашув ўтказган. Натижада томонлар "АҚШ ва "Толибон" ўртасидаги келишув шартларига ва мажбуриятларга қатъий амал қилиш"га келишиб олган.

 Халилзоднинг таъкидлашича, "бу ҳарбий операциялар камайишини англатади".

"Биз операциялар сони сезиларли равишда камайишини кутмоқдамиз", деб қўшиб қўйди у.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Тариқ Тарик Арианнинг маълум қилишича, ўтган икки ҳафта давомида "Толибон" тарафдорлари хавфсизлик кучлари ва фуқароларга 575 марта ҳужум уюштирган. Оқибатда 86 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган ва 165 нафари жароҳатланган.

 

Мавзуга оид