Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Қрим атрофида фуқаро авиацияси самолётлари парвозига рухсат берди
АҚШ ўз самолётларига Симферополь ҳаво ҳудудида рейсларни амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда АҚШ Фуқаро авиацияси бошқармасининг хабарномасида сўз боради.
Расмий ҳужжат бугун 16 октябрь куни эълон қилинади ҳамда 27 октябрдан кучга кириши кутилмоқда.
АҚШ Фуқаро авиацияси бошқармасининг маълум қилишича, бир неча йиллар давомида амал қилган тақиқнинг олиб ташланиши, Қрим Россиянинг бир қисми сифатида тан олинишини билдирмайди.
Шунингдек, расмий Москва (Украина билан) рақобат қилаётган аэронавигация хизматларини етказиб бераётганларни қўллаб турган бўлишига қарамай, Украина Симферополь ҳаво ҳудудида рейсларнинг хавфсизлигига таҳдидларни қисқартириш учун барча чораларни кўришга тайёрлигини намойиш қилди.
Шу сабабли, АҚШ Фуқаро авиацияси бошқармаси бу ҳаракатлар Қора денгиз устида учаётган фуқаролик авиациясига бўлган хавфни етарлича камайтирганини ва бу ҳудудда авиарейслар ҳаракатини тиклашга имкон берганини маълум қилган.
Шу билан бир қаторда, Қўшма Штатлар ўз компанияларига Украина шарқидаги зиддият туфайли Днепропетровск ҳаво ҳудудида рейсларни амалга оширишга қўйилган тақиқни сақлаб қолди.
Мавзуга оид
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026