10:44 / 16.10.2020
4514

Мактаб ўқувчилари ўртасида футбол бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги ўтказилди

Умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Олтин кузда спорт билан” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, айниқса, ўқувчи-ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуллантириш самарадорлигини янада ошириш борасида Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши кўплаб спорт тадбирлари ўтказиб келмоқда.

Жумладан:

  • Жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаб ўқувчиларининг 2005-2006, 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Олтин куз спорт билан” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича Марказий кенгаши соврини учун Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги мусобақаси ташкил этилди ва ўтказилди.

Мазкур спорт мусобақаларида жами 510 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Ушбу қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллади.

2005-2006 йиллар ўртасида:

1-ўринни Чилонзор тумани;

2-ўринни Юнусобод тумани;

3-ўринни Яшнобод туман жамоалари қўлга киритди.

2007-2008 йиллар ўртасида:

1-ўринни Чилонзор тумани;

2-ўринни Учтепа тумани;

3-ўринни Яшнобод туман жамоалари қўлга киритди.

Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчи-ёшлар, жамоалар Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан диплом, медаль, кубог ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти матбуот хизмати

Top