Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани янгилади
Янгиланган шартнома моддаларига мувофиқ, ҳарбий ҳамкорлик кенг миқёсда амалга оширилади ҳамда ҳарбий таълим ва кадрлар тайёрлаш, қурол-яроғ ва техника етказиб бериш, ҳамкорликдаги икки ва кўп томонлама машғулотлар, қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги тадбирларида иштирок этиш кабиларни ўз ичига олади.
Қозоғистон ва Россия мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги янгиланган шартномани имзоладилар, деб хабар берди Онадўлу агентлиги Қозоғистон мудофаа вазирлигига таяниб.
Ҳужжат Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўртасидаги учрашув якунида имзоланган.
Янгиланган шартнома моддаларига мувофиқ, ҳарбий ҳамкорлик кенг миқёсда амалга оширилади ҳамда ҳарбий таълим ва кадрлар тайёрлаш, қурол-яроғ ва техника етказиб бериш, ҳамкорликдаги икки ва кўп томонлама машғулотлар, қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги тадбирларида иштирок этиш кабиларни ўз ичига олади.
Шартнома шунингдек, тинчликпарварлик фаолияти, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлик, минтақавий хавфсизликка таҳдидларга қарши курашиш, маданият ва спорт каби янги йўналишлар билан тўлдирилган.
Ушбу шартнома кучга кирганидан сўнг Қозоғистон ва Россия ўртасида 1994 йил 28 мартда тузилган ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ўз кучини йўқотади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026