Трамп Евроиттифоқ АҚШ маҳсулотларига бож киритган тақдирда кескин жавоб қайтарилиши билан таҳдид қилди
Аввалроқ Жаҳон савдо ташкилоти Boeing авиазаводига АҚШ томонидан имтиёзлар берилиши ҳолатини эътироф этган ва ЕИга Американинг қиймати тўрт миллиард долларлик маҳсулотларига нисбатан савдо божларини киритишга рухсат берганди.
Агарда Европа иттифоқи Америка маҳсулотларига нисбатан 4 млрд долларлик бож киритадиган бўлса, АҚШ янада кескинроқ жавоб чораларини қўллайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
"Нима бўлишини кўрамиз", -деди у Жаҳон савдо ташкилотининг Брюсселга йилига қарийб 4 млрд долларлик бож киритишга берган рухсатини изоҳларкан.
"Агар улар жавоб чораларини қўллайдиган бўлса, биз уларникидан кескинроқ жавоб чораларини киритамиз", - деди Трамп.
Аввалроқ Жаҳон савдо ташкилоти Boeing авиазаводига АҚШ томонидан имтиёзлар берилиши ҳолатини эътироф этган ва ЕИга Американинг қиймати тўрт миллиард долларлик маҳсулотларига нисбатан савдо божларини киритишга рухсат берганди.
Ўтган йили ЖСТ Вашингтонга Европанинг қиймати 7,5 миллиард долларлик маҳсулотларига бож киритиш имкониятини берганди.
Boeing ва Airbus компанияларига имтиёзлар берилгани борасидаги баҳс 16 йил давом этди. Бу тарихдаги энг йирик корпоратив тўқнашув бўлди.
Мавзуга оид
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024