Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги шаҳарда жадаллик билан коронавирусга қарши эмлаш бошланиши эълон қилинди
Хитойнинг Чжэцзян провинциясида жойлашган Цзясин шаҳрида Sinovac компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлаш бошланиши эълон қилинди. Бироқ вакцина ҳали тўлиқ синовлардан ўтказиб бўлинмаган.
Paper нашрининг маҳаллий касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази вакилига таяниб хабар беришича, шаҳар маъмурияти Sinovac вакцинасига буюртма берган ва ҳозирда вакциналар эмлаш пунктларига етказилмоқда.
“Ўйлашимча, агар пандемия ва куз-қиш мавсуми яқинлашмаганда, ушбу эмлаш вакцина бозорда пайдо бўлгандан кейингина эълон қилинган бўларди”, деб маълум қилган марказ вакили.
Унинг таъкидлашича, вакцинани биринчи навбатда тиббий ходимлар, чегара назорати ходимлари олади. Эмлашни, шунингдек, жамоат жойларида ишловчилар ва коронавирусга чалиниш хавфи юқори ёки ўрта бўлган давлатларда бўлиб қайтганларда ўтказиш қатъий тавсия қилинган.
Эмлаш ихтиёрий асосда ўтказилади. Вакцина 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган одамларгагина қўлланади.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
10:49 / 17.05.2026