«Биз бу вазиятга бефарқ бўлмаймиз». Қорабоғ можаросида Эрон ким томонида?
Арманистон ва Озарбойжон бир-бирини сулҳ битимини бузишда айбламоқда, воситачилар тинчликпарвар кучларни можаро зонасига олиб киришни таклиф қилишмоқда. Бунинг фонида Теҳрон энди ўз ҳудудидаги снарядларга тоқат қилолмаслиги билан таҳдид қилган. Боку ва Ереван Эрон кўпроқ кимга мойиллигини аниқлашга қийналмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«Бу қуролли қарама-қаршилик бизнинг манфаатларимизга мос келмайди: Ереван бизнинг қўшнимиз, Боку билан эса бизни дин, тарих ва маданият боғлаб туради. Биз Озарбойжон тақдиридан хавотирдамиз ва унинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз. Босиб олинган ҳудудлар озод қилиниши керак», деган Эрон раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий.
Қорабоғдаги уруш Эронга нафақат дипломатик даражада, балки бевосита таъсир қилди. Снарядлар чегара бўйлаб учиб, маҳаллий аҳоли орасида ваҳима қўзғатмоқда. «Агар қуролли қарама-қаршилик бизга таҳдид солса, Эрон бефарқ қолмайди», деган ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода.
90-йилларнинг бошларидан Эрон Ислом Республикаси минтақада сиёсий келишувни қўллаб-қувватламоқда. Теҳрон расмий Озарбойжон чегараларининг қайта шаклланишига қарши, аммо арманлар манфаатларини ҳам ҳисобга олишга чақирмоқда. Эрон дипломатияси анъанавий равишда ҳам Боку, ҳам Ереван билан ўзаро алоқада бўлиб келади.
Эроннинг шимолида 30 миллионгача этник озарбайжонлар яшайди ва улар Тоғли Қорабоғдаги воқеаларга бефарқ эмас. Кўп йиллар давомида улар расмийларни Арманистонга ёрдам бермасликка чақиришмоқда, шунинг учун «босиб олинган ҳудудларни озод қилиш» ибораси уларда катта ғайрат уйғотди. Ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан сўнг, Эрон озарбойжонлари Эрон-Арманистон чегарасини ёпишни талаб қилишди. Аммо ҳукумат томонидан бунга ҳеч қандай реакция билдирилмаган.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024