Хитой АҚШда ўз олимларининг таъқиб этилиши учун жавоб чоралари кўришидан огоҳлантирди
Хитой Вашингтонни АҚШдаги хитойлик олимлар суд томонидан таъқиб этилаётганига жавобан чоралар кўришидан огоҳлантирди. Жумладан, Пекин Хитойдаги АҚШ фуқароларини ҳибсга олиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Хитой шу йўл билан АҚШ адлия вазирлиги томонидан “ҳарбийлар билан боғлиқ хитойлик олимлар”нинг таъқиб этилишига жавоб бермоқчи.
Аввалроқ АҚШ расмий идоралари АҚШда ишловчи хитойлик олимларни Хитой халқ-озодлик армияси билан алоқадорликда айблаганди. Шундан кейин Вашингтон кўплаб хитойликларнинг визасини бекор қилган.
Июль охирида АҚШ давлат департаменти Хитойни коронавирусга қарши вакцина ҳақидаги маълумотларни ўғирлашда гумон қилинган хакерларни молиялаштиришда айблаган. Шу сабабли АҚШ 22 июлда Хитойдан 72 соат ичида Хьюстондаги бош консулхонасини ёпишни талаб қилган. Бунга жавобан Хитой АҚШга Чэндудаги консулхонани ёпиш талабини қўйган.
Мавзуга оид
20:08 / 10.11.2024
Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
15:18 / 10.11.2024
«Қарз қопқони»: Хитой тасарруфига ўтган Шри Ланка порти
13:30 / 10.11.2024