Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги сайловларга аралашув: Facebook ва Instagram’да 120 минг пост ўчирилди
Facebook ва Instagram’да АҚШда ноябрда ўтадиган президент сайловларига қийинчиликлар туғдиришга қаратилган 120 минг пост ўчирилди.
Фото: EPA
Бундан ташқари, ушбу ижтимоий тармоқларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2,2 млн.та реклама эълонини жойлаштиришга рухсат берилмади. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда сохта ахборот сақловчи хабарларга нисбатан 150 млн.та огоҳлантириш жойлаштирилган.
“Биз ахборотни текшириш учун 70 та, жумладан Францияда 5та ОАВ билан ҳамкорлик ўрнатдик”, деб маълум қилган Facebook’нинг сиёсат ва коммуникациялар бўйича вице-президенти Ник Клегг.
Унинг таъкидлашича, Facebook’да “миллиардлаб постлар ва сохта аккаунтларни ўчириш” учун сунъий онгдан фойдаланилган. Бундан ташқари, компания ўз платформаларида жойлаштирилувчи реклама эълонлари ва ахборотнинг келиб чиқиши ва молиялаштириш манбалари ҳақида маълумотлар тўплашни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
22:54 / 27.04.2026
Ароқчи Путинга АҚШ билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини айтди
08:51 / 27.04.2026
Трамп: эронликлар гаплашишни истаса, олдимизга келиши ёки қўнғироқ қилиши мумкин
11:09 / 26.04.2026
Яқин Шарқда ядровий мувозанат | “Геосиёсат”
10:40 / 26.04.2026