Эрон қурол сотишни яна йўлга қўймоқчи
Эрон ўзига нисбатан киритилган қурол эмбаргоси бекор қилингандан кейин қурол импорти билан эмас, балки экспорти билан кўпроқ шуғулланмоқчи.
Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамийнинг таъкидлашича, Теҳрон эмбарго бекор қилингандан кейин қурол сотиб олишдан кўра кўпроқ уни сотиш ниятида.
“Биз импорт қилинадиган қуролдан кўра кўпроқ ҳажмда уни экспорт қилишимизга шубҳа йўқ”, деб маълум қилган Ҳотамий.
Унинг таъкидлашича, 2019 йилдан бери Теҳронга қурол импорти ва экспорти масаласи бўйича бир неча давлат мурожаат қилган ва улар билан музокаралар ўтказилган.
Ҳотамий Эрон санкциялар остида бўлганига қарамай, мамлакат ҳарбий соҳада муайян ютуқларга эришганини қўшимча қилган. Унинг таъкидлашича, “душманлар” Эрон ўзидан эътиборга молик “ракетавий давлат”ни акс эттиришини ҳамда дронлар ишлаб чиқиш бўйича дунёда етакчи бешликка киришини тан олади.
“Биз рақобатчиларга қараганда сифатли ва арзонроқ қурилмалар ишлаб чиқарамиз”, деб таъкидлаб ўтган генерал.
Унинг айтишича, Эрон қуролдан ўз мудофааси учун фойдаланадиган давлатларгагина уни сотади.
Эронга оддий қуролларни етказиш ва Эрондан уларни экспорт қилишга тақиқловнинг амал қилиши муддати 18 октябрда ниҳоясига етди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
12:30 / 01.11.2024