Савдо-саноат палаталари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида видеоконференцалоқа шаклида Ижроия қўмитанинг йиғилиши ва Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.
Йиғилиш Тоғли Қорабоғдаги жангларда ҳалок бўлганлар ва коронавирус қурбонлари хотирасига Қуръон тиловати билан бошланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ўзбекистон ССП раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ўз нутқида сўнгги икки йил ичида Ўзбекистон ташкилот фаолиятида фаол иштирок этиб келаётгани, шунингдек республика Савдо-саноат палатаси биринчи марта Теҳронда 2018 йилда бўлиб ўтган ижроия қўмита йиғилишида қатнашганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш мамлакатлар ўртасидаги сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Бундан ташқари учрашув давомида иштирокчилар ихтисослаштирилган қўмиталар йиғилишлари натижалари билан танишди.
Маълумот учун: Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақавий, давлатлараро иқтисодий ташкилот бўлиб, унинг таркибига 10та давлат - Эрон, Покистон, Туркия, Қозоғистон, Озарбойжон, Aфғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради.
Савдо-саноат палаталари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти - унга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ихтисослашган орган.
Савдо-иқтисодий ва сармоявий ўзаро алоқаларни кенгайтириш, кичик ва хусусий бизнес ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишда ёрдам бериш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда туризм соҳасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳамкорликнинг энг устувор йўналишлари ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:00 / 12.11.2024
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган янги теледастур ишга туширилди
20:47 / 11.06.2024
Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар рейтинги натижаларини эълон қилди
14:01 / 19.04.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда
19:58 / 04.03.2024