Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Осиё, Араб, Африка мамлакатларини бир-бирига боғловчи муҳим иқтисодий маконда жойлашган давлатлар бизнес вакиллари бизнес форумда тўпланди. 400 дан ортиқ ишбилармонларни жамлаган форум B2B учрашувлар ва муҳим экспорт шартномаларига майдон бўлиши керак.

Афғонистон, Баҳрайн, Миср, Ироқ, Қатар, Кувайт, Малайзия, Уммон, Саудия Арабистони, Сурия ва БАА – бу давлатларнинг ҳар бири йилдан йилга Ўзбекистоннинг фаол савдо шерикларига айланмоқда. Бизнес вакиллари ва ўзбекистонлик экспортёрларни жамлаган ушбу форум экспорт ҳажмини ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан тўғри мулоқот учун самарали майдон яратиши керак.

Форумда расмий делегатлар ҳам қатнашди. Масалан, Индонезия савдо вазири ўринбосарига кўра, бу давлат билан Ўзбекистоннинг савдо айланмаси бугун 181 млн АҚШ доллари. Икки давлат эркин савдо битими устида ишламоқда.

«Айни пайтда Ўзбекистонда фаолият юритаётган индонезиялик инвесторлар ва компаниялар бор. Айниқса, меҳмонхона ва туризм соҳасида уларнинг иштироки сезиларли. Биз нафақат иқтисодий, балки маданий ва диний жиҳатдан ҳам умумий қадриятларга эгамиз. Индонезия дунёдаги энг катта мусулмон аҳолига эга давлатлардан бири. Шу боис кўплаб индонезияликлар Имом Бухорийнинг Самарқанд яқинидаги зиёратгоҳларини зиёрат қилиш учун Ўзбекистонга келади. Бу эса туризм ва меҳмондўстлик соҳаларида ҳамкорлик учун катта имконият яратади. Савдо соҳасида ҳам ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Масалан, биз Ўзбекистондан минерал ўғитлар импорт қиламиз, ўз навбатида Индонезиядан қоғоз маҳсулотлари ва бошқа турли товарлар экспорт қилинади”, дейди Дях Роро Эсти Видя Путри.

Бизнес форумида хорижлик қатнашчилар Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотларидан ҳам бохабар қилинди.

-Сиз қайси йўналишда ишлайсиз ва бугунги мулоқотдан нималарни кутяпсиз?

- Биз тўқимачилик соҳасида фаолият юритамиз ҳамда Навбаҳор текстил кластери билан 3 йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Ҳозирги кунда логистика йўналишида айрим қийинчиликлар мавжуд, айниқса Осиё бозорларига маҳсулот етказиб бериш учун янги ечимларга эҳтиёж сезилмоқда. Шу билан бирга, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини янада кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг тўқимачилик салоҳияти жуда юқори: мамлакатда сифатли пахта, замонавий технологиялар ва малакали кадрлар мавжуд. Шу боис, бу соҳанинг келажагига катта ишонч билан қараймиз. Биз сифатли пахта ва ишончли ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиб, юқори сифатли ип-калава ҳамда мато маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ҳисса қўшмоқдамиз,