АҚШ ҳукумати Google’ни монополия ўрнатишда айблаб судга берди
Адлия вазирлигининг фикрича, Google рақобатчиларининг бозорга киришига тўсқинлик қилувчи келишувлар тузган.
АҚШ ҳукумати Google компаниясини қидирув сервислари ва реклама соҳасидаги монополизм сабабли судга берди. Бу ҳақда CNBC ёзмоқда.
Қайд этилишича, мамлакат адлия вазирлиги компанияни бозордаги етакчи мавқеини суиистеъмол қилишда айблаб даъво киритган. Вазирликнинг фикрича, Google рақобатчиларининг бозорга киришига тўсқинлик қилувчи келишувлар тузган. Ҳукумат шунингдек, корпорация мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилари, алоқа операторлари ва интернет браузерларга асосий қидирув тизими сифатида Google’ни ўрнатиши учун пул берган деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари, вазирлик Android операцион тизимида ишлайдиган телефонларга Google қидирув тизими ўрнатилиши амалиёти бўйича ҳам судлашмоқчи.
Адлия вазирлигининг таъкидлашича, АҚШдаги қидирув сўровларининг 88 фоизи Google улушига тўғри келади, мобиль қидирув сўровларининг 94 фоизи унинг сервислари орқали амалга оширилади.
Вазирликнинг маълумотига кўра, корпорация қидирув рекламаси бозорининг 70 фоизига эгалик қилади. Бу эса бошқа қидирув тизимларининг у билан рақобатлашишига тўсқинлик қилади.
Компания вазирликнинг эътирозларини «катта хато» деб атаган. Google’нинг билдиришича, одамлар унинг қидирув тизимидан мажбурлиги учун эмас, балки ўзлари хоҳлашгани учун фойдаланишади.
Мавзуга оид
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024