Ўзбекистон | 20:35 / 20.10.2020
5185
1 дақиқада ўқилади

Ниғматилла Йўлдошев ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорлари йиғилишига раислик қилди

20 октябрь куни видеоконференцалоқа орқали Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бош прокурорларининг 18-мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис ишига Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев раислик қилди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Бош прокуратураси хабарига кўра, мажлисда аъзо давлатлар бош прокурорларидан ташқари, кузатувчи давлатлар ва мулоқот бўйича шерикларнинг Бош прокуратуралари вакиллари ҳам қатнашган.

Қайд этилишича, тадбирда бир нечта масалалар қаторида коррупцияга қарши кураш механизмлари ҳам муҳокама қилиниб, ўзаро тажриба алмашилган.

Йиғилиш якуни бўйича кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 19-мажлисини 2021 йилда Ҳиндистонда ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

Мавзуга оид