Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Германиядаги қўшинларини Болгария, Руминия ва Болтиқбўйига ўтказиш имкониятларини ўрганмоқда
Америка Қўшма Штатлари ўз қўшинларининг бир қисмини Америка кучларининг Европага қайта жойлаштирилиши доирасида Германиядан Болгария, Руминия ва Болтиқбўйи давлатларига кўчириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Америка ҳарбий доиралари вакилига асосланиб хабар тарқатган.
Манбанинг сўзларига кўра, Пентагон раҳбари Марк Эспернинг АҚШ қуруқликдаги қўшинларининг иккинчи зирҳли полкини Германиядан Россияга яқинроқ жойда жойлашган бошқа Европа давлатига доимий равишда кўчириб ўтиши мумкинлиги ҳақида айтган.
«Биз 29 июлдаги эълонларда таъкидлаганимиздек (Европада қўшинларни қайта жойлаштириш режалари), мудофаа вазири Эспер томонидан белгиланган кўрсатмаларни амалга ошириш учун АҚШ кучларини доимий равишда ротацион асосда НАТОнинг шарқий қанотига жойлаштирмоқчимиз», деган у.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, кўчириладиган ҳарбийлар сони бўйича ҳали якуний қарор мавжуд эмас.
«Таклиф этилаётган қадамларни режалаштириш жараёни давом этмоқда. Бу борада минтақадаги иттифоқчиларимиз ва шерикларимиз, шунингдек, Конгресс аъзолари билан маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда», деган ҳарбий вакил.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026