07:49 / 21.10.2020
15111

Фарғона водийсида Қирғизистондаги ер силкиниши кучи сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 04:08да Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди.

Ер силкиниши координаталари: 41,29 градус шимолий кенглик; 73,06 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. 

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 321 км шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

  • Наманган: 121 км, 3 балл;
  • Андижон: 82 км, 3 балл;
  • Фарғона: 147 км, 3 балл.
Top