Жаҳон | 11:57 / 21.10.2020
5789
1 дақиқада ўқилади

Макрон Путин билан Қорабоғ масаласини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макрон билан Тоғли Қорабоғдаги вазиятни батафсил муҳокама қилди.

Путин Франция раҳбарига жанговар ҳаракатларнинг янада авж олишига йўл қўймаслик чоралари тўғрисида хабар берган.

Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар Франция томони ташаббуси билан бўлиб ўтган.

«Владимир Путин Тоғли Қорабоғ муаммосини сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилиш мақсадида жанговар ҳаракатларнинг янада авж олишига йўл қўймаслик ва музокараларни бошлаш чораларини кўриш тўғрисида маълумот берди», дейилган хабарда.

«Россия ва Франция ЕХҲТ Минск гуруҳининг ҳамраислари сифатида, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали ҳам яқин мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёр эканлиги таъкидланди», дея қўшимча қилган Кремль.

Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари турли даражадаги алоқалар тўғрисида келишиб олишган.

Мавзуга оид