Нью-Йорк маъмурияти сайловлардан кейин юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёрланмоқда
Нью-Йорк шаҳри маъмурияти 3 ноябрда АҚШда ўтадиган президент сайловларидан кейин тартибсизликлар юз бериши мумкин деб ҳисобламоқда ва уларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэри Билл де Блазио маълум қилди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп сайловларда ютқазадиган бўлса, ҳокимиятни тинч йўл билан топшириши ҳақида журналистлар берган саволларга бир неча марта жавоб қайтармаган ва сайловларда ғалаба қозонишини айтган. Бу орада Нью-Йорк шаҳрида Нью-Йорк штатидаги каби кўпчилик анъанавий равишда Демократик партияни ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлайди.
“Агар президент Трамп демократияга путур етказиб, одамлар истагини тўхтатишга ҳаракат қилса, Нью-Йорк аҳолиси кўчаларга чиқиб, бунга қарши курашиши мумкин. Бироқ шу билан бирга, Трамп тарафдорлари ҳам намойишларга чиқиши мумкин”, деб айтган де Блазио.
Мэрнинг таъкидлашича, у тартибсизликларга тайёргарлик кўриш масаласини шаҳар полицияси бошлиғи Дермот Ши билан муҳокама қилган. “Бу сайловларда овозлар узоқ ёки қайта ҳисоб-китоб қилинса ажабланмайман. Кўплаб одамлар ўз фикрини билдиришга ҳаракат қилади. Биз норозилик билдириш ҳуқуқини ҳимоя қилишимиз керак. Биз кўплаб норозиликлар бўлишини кутмоқдамиз ва бунга тайёр турмоғимиз лозим”, деб таъкидлаб ўтган Нью-Йорк мэри.
Унинг айтишича, бирор ким куч ишлатишга ҳаракат қилса, ҳокимият буни тўхтатиши керак.
Аввалроқ Нью-Йорк полицияси бошлиғи ходимларга президент сайловларидан олдин ва кейин ўтиши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёр туришни буюрган.
АҚШда президент сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтади. Ҳозирда бир қатор штатларда муддатдан олдин овоз бериш бошланиб бўлган. Сайловларда амалдаги президент Дональд Трамп ва демократлардан номзод Жо Байден кураш олиб боради.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024