Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Миллий разведкаси Россияни сайловчилар ҳақида маълумот тўплашда айблади
АҚШ Миллий разведка директори Жон Ретклифнинг айтишича, америкалик сайловчиларни рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар Эрон ва Россиянинг қўлига тушган.
“Биз жамоатчиликни огоҳлантирмоқчимиз: иккита хорижий давлат Эрон ва Россия сайловларимиз билан боғлиқ равишда жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга мўлжалланган ҳаракатлар амалга оширганлигини аниқладик. Биз Эрон ва Россия бир-биридан алоҳида тарзда сайловчиларни рўйхатга олиш тўғрисида баъзи маълумотларни олганлигини тасдиқладик “, - деган у матбуот анжуманида.
Миллий разведка раҳбари ушбу маълумотдан овоз бераётган фуқароларда шубҳа туғдириш, сайловларга бўлган ишончни пасайтириш учун фойдаланиш мумкинлигини таъкидлаган. Шунингдек, у Эронни сохта овоз бериш тўғрисидаги видеони тарқатишда айблаган ва бу кадрларни ишончсиз деган.
«Бу умидсиз рақибларнинг умидсиз чоралари», — дея қўшимча қилган Ретклиф.
У яна бир бор Қўшма Штатларнинг сайловларга аралашишига «тоқат қилолмаслигини» ва буни амалга оширганларга «бадал тўлатиш»га тайёр эканлигини таъкидлаган.
Россия ва Эрон АҚШ сайловларига аралашиш ҳақидаги айбловларни рад этишган.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026