Жаҳон | 23:59 / 22.10.2020
19509
1 дақиқада ўқилади

Британиянинг энг оғир эркагини шифохонага етказиш учун юк крани ва 30 киши керак бўлди

Британиянинг энг оғир эркаги Жейсон Холтонни шифохонага етказиш учун ўт ўчирувчи автокран талаб этилди. Эркакнинг вазни 300 кгдан ортиқроқни ташкил қилган ва шу сабабли у 5 йил давомида уйидан ташқарига чиқмаган. 

Фото: The Sun

Қутқарувчилар эркакни  юккўтаргичга ортиш учун унинг ётоқхонасидаги деразани олиб ташлашларига тўғри келган. Ушбу операцияда 30 киши иштирок этган. Шифохонада эркакка жарроҳлик операцияси қилинади. 

30 ёшли британияликнинг таъкидлашича, у ёшлигидан тўлача бўлган. Бироқ унинг аҳволи 2014 йилдан бошлаб уйига овқат буюртиришни бошлагандан кейин кескин ёмонлашган. У ҳар куни овқатга 30 фунт стерлинг сарфлаган ва кабоб, бутерброд, шоколад, шарбат, кола ва бошқа фастфуд еб, 10 минг калория истеъмол қилган. 

Холтон ҳеч қачон ишламаган. У ҳафтасига 300 фунт стерлингдан кўпроқни ташкил қилувчи нафақага кун кечирган. Эркакнинг айтишича, у ортиқча вазни сабабли ишга жойлаша олмаган.  

Аввалроқ 2019 йилда 350 кггача семириб кетган британиялик полициячи ишидан маҳрум бўлиб, бир йил ичида 3 баробарга озгани маълум қилинган. 

Мавзуга оид