Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 41 миллиондан ошди
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 41 миллиондан ошди. Бундай маълумотлар Жон Ҳопкинс университети томонидан тақдим этилди.
Сўнгги суткада янги касалланиш ҳолатлари деярли 388 мингтани ташкил қилди. Бир кун аввал эса рекорд сонда кунлик касалланиш ҳолати қайд этилганди – 440 мингта.
Касалланиш ҳолатлари бўйича АҚШ (8,3 млндан кўпроқ), Ҳиндистон (7,6 млн), Бразилия (5,2 млн) ва Россия (1,4 млн) етакчилик қилмоқда. Коронавирус дунёнинг 189 та давлатида қайд этилган.
Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШда (221 мингдан кўпроқ), Бразилияда (154 минг), Ҳиндистонда (115 минг) ва Мексикада (86 минг) қайд этилган. Дунёда жами 1,1 млндан кўпроқ киши коронавирусдан вафот этган.
Аввалроқ ЖССТ расмий статистикага қарамай, сайёрамизнинг 10 фоиз аҳолиси коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Касалланиш ҳолатлари кўпайгани ортида баъзи давлатлар такроран чекловлар киритмоқда. Биринчи бўлиб Исроил тўлиқ карантинга қайтди. Кейинроқ Чехия, Словения, Россия, Италия, Британия, Бельгия ва Францияда баъзи чекловлар қайта жорий қилинди.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024