Жаҳон | 09:41 / 23.10.2020
2954
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия ва Европа иттифоқи ўзаро келишувларни қайтадан кўриб чиқади

Буюк Британия ва Европа иттифоқи Brexit'дан кейинги миллиардлаб долларлик савдони ҳимоя қилиш бўйича битимни имзолашга қаратилган янги ва якуний музокараларни бошламоқда.

Бош вазир Борис Жонсон ўтган ҳафта охирида музокаралардан чиқиб кетганидан сўнг, томонлар чоршанба куни музокараларни Brexit қонунан амалга ошишидан 10 ҳафта олдин давом эттиришга келишиб олдилар. Икки томон 25 октябрга қадар ҳар куни, шу жумладан, дам олиш кунлари ҳам музокаралар олиб боради.

Жонсон музокаралардан узоқлашгандан сўнг, Европа иттифоқи расмийларининг норозилиги кучайди, уларнинг фикрига кўра, Буюк Британия қимматли вақтини кераксиз тактикаларга сарфламоқда.

Британиянинг беш йиллик Brexit драмасини келишувсиз якунлаши, коронавирус пандемияси Буюк Британияга иқтисодий зарба бергани каби, ишлаб чиқарувчилар, чакана савдо билан шуғулланувчилар, фермерлар ва деярли барча бошқа соҳадагиларнинг фаолияти бузилишига олиб келади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид