«Нархлар ўзгариши борасидаги кутилмалар пасаймаса, биз ҳеч нарса қила олмаймиз» – МБ раиси
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов асосий ставканинг навбатдаги пасайишини қачон кутиш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Барчаси инфляция суръатлари пасайишига боғлиқ. Ҳозир биз прогнозларимизнинг пастки чегарасига чиқдик. Асосий мақсадимиз – Марказий банк асосий ставкаси билан инфляция даражаси ўртасидаги фарқ камида 2-3 фоиз даражасида бўлиши.
Бундан келиб чиқиб, шундай хулоса қилиш мумкинки, бу масалага инфляция Марказий банк прогнозлари пастки чегарасидан пасайгач қайтамиз.
Нархлар ўзгариши борасидаги кутилмалар пасаймаса, биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Ҳатто инфляция даражасининг қисқа муддатли пасайишида ҳам аҳолида инфляциянинг юқори даражаси борасидаги кутилмалар сақланиб қолар экан, оддий қилиб айтганда, халқ нархлар яна ошишини кутса, ҳаракатларимиз натижасиз бўлади.
Биз учун асосий белги – инфляция даражаси ва аҳоли инфляцион кутилмаларининг реал пасайиши», дея Марказий банк раиси сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ, Марказий банк сентябрь ойида йиллик инфляция даражаси 11,7 фоизни ташкил қилгани ҳақида маълумот берган эди.
Марказий банк раиси иқтисодиётдаги хатарлар ва ноаниқликлар ҳақида гапириб, иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарлар юзага келиш эҳтимоли паст даражада баҳоланаётганини айтганди.
Бундан ташқари, Мамаризо Нурмуратов юқори инфляция кўрсаткичи коронаинқироз даврида Ўзбекистонга ёрдам бера олиши ҳақидаги қараш хато эканини билдириб, масала юзасидан муносабатини билдирганди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024