Иқтисодиёт | 18:57 / 23.10.2020
9795
1 дақиқада ўқилади

Нукус шаҳар кенгаши сессиясида нарх-наво ошишига нималар сабаб бўлаётганига аниқлик киритилди

Нукус деҳқон бозорининг 6та жойида бир килограмм гўшт 45 минг сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгашининг навбатдаги XVI сессиясида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Қаллибек Хўжанов маълум қилган.

Статистика қўмитасига маълумотларига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг республика бўйича энг арзон нархи (45 000 сўм) «Нукус деҳқон бозори», «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган.

Сессияда Қаллибек Хўжанов бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш бўйича ҳам маълумот берган.

У ҳудудда «даладан-истеъмолчигача» тамойили асосида етарли ишлар ташкил этилмагани, даврий равишда янгиланиб турадиган озиқ-овқат захирасини яратишга эътибор қаратилмагани бозорларда нарх-наво ошиб кетишига олиб келганини таъкидлаган.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида сут маҳсулотлари 16 фоизга, картошка 13,7 фоизга, гўшт маҳсулотлари 11,4 фоизга, ёғ-мой маҳсулотлари 10,2 фоизга, шакар, чой ва зираворлар 5,4 фоизга қимматлаган.

Мавзуга оид